Толибон ҳаракати музлатилган Афғонистон активларини озод этилишини талаб қилмоқда
Толибон ҳукумати АҚШ президентнинг афғон мулкларини блоклаб қўйиш қарорини узатирлишига жавобан музлатилган мол мулклар ва активлар Афғонистон халқига тегишли ва уларни озлд қилиши керак деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати матбуот котиби Забеҳулоҳ Мужоҳид бугун душанба ўз сўзларида Афғонистоннинг АҚШ томонидан тўсиб қўйилган валюта захиралар бу мамлакат халқига тегишли ва бу масалани сиёсийлаштирмаслик керак деб изоҳлади.
Забеҳулло Мужоҳид шунингдек Ғарб давлатлари афғон халқининг мулкини музлатиб қўйиш орқали турли соҳаларда мавжуд муаммоларнинг сабабчисидир деб қўшимча қилди.
Шу муносабатда Толибон Молия вазирлиги матбуот котиби Афғонистоннинг иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун афғон активлари марказий банкка берилиши керак деб айтди.
Бундан олдин АҚШ президенти Жо Байден Афғонистоннинг активлари бўйича ўз фармойишини ушбу мамлакат вакиллар палатаси ва сенатига йўллага мактубида узайтирган эди ва бу мактубда Жо Байден кенг тарқалган гуманитар инқироз ва Афғонистоннинг иқтисодий таназзулига учраши эҳтимоли туфайли шундай қарорга келгании иддао қилган.
2021-йил 15-августда Толибон Афғонистонда назорат ўрнатгач ва бу мамлакат аҳолисининг қарийиб 10 миллиард доллар активлари АҚШ банклари томонидан блокланганида кейин Афғонистонда қашшоқлик ва очарчилик мисли кўрилмаган даражага етди.