Толибоннинг ўзбек қўмондони бу гуруҳни тарк этди
(last modified Mon, 13 Feb 2023 08:05:23 GMT )
феврал 13, 2023 13:05 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг ўзбек қўмондони бу гуруҳни тарк этди
    Толибоннинг ўзбек қўмондони бу гуруҳни тарк этди

Толибон гуруҳининг ўзбек қўмондони ўз қўмондонлигидаги кучлари билан бирга Толибон гуруҳидан чиқди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Форёб вилоятидаги маҳаллик манбанинг маълум қилишича, бу вилоятидаги Толибоннинг маҳаллий қўмондони Мавлави Абдулбоқий Умарий ўз қўмондони ўз қўмондонлигидаги одамлар билан бу гуруҳ сафидан ажралиб чиқмоқда.

Абдул Боқий Умарий жума куни ўз қўмондони остида кучлар ва Маймана шаҳри аҳолиси олдидаги нутқида Толибон раҳбарларининг адолатизлигини бу қарорига сабаб деб таъкидлади.

Толибоннинг  ўзбек миллатига мансуб бу қўмондони шунингдек ўз қарори сабабини ўзбеклар  яшайдиган ҳудудларни Толибон томонидан тортиб олингани ва ўзбекларни ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани билан боғлади.

Афғонистонда ҳокмиятни қўлга киритган Толибон ҳаракати бир неча бор ҳазор ва ўзбек миллатига мансуб қўмондонлар ва ҳарбийларни  камситишда айбланган.

Яқинда ҳазора миллатига мансуб қўмондонларидан бири, бу гуруҳни Афғонистон шиалари бўлган ҳазора халқини кмситиш ва ёмон муомала қилишда айблади ва бу гуруҳ билан ҳамкорликни тўхтатди.

Шу кунларда хабарларда Толибоннинг ўзбек қўмондонини бу гуруҳни  тарк этгани ҳақида сўз боради.

 

Ёрлиқ