Толибон собиқ ҳукуматнинг вертолётларини Ўзбекистон ва Тожикистондан қайтариб олишни талаб қилмоқда
(last modified Fri, 17 Feb 2023 06:01:14 GMT )
феврал 17, 2023 11:01 Asia/Tashkent
  • Толибон собиқ ҳукуматнинг вертолётларини Ўзбекистон ва Тожикистондан қайтариб олишни талаб қилмоқда
    Толибон собиқ ҳукуматнинг вертолётларини Ўзбекистон ва Тожикистондан қайтариб олишни талаб қилмоқда

Афғонистон ҳукумати матбуот котиби таъкидлади: Собиқ ҳукумат ағдарилганидан кейин қўшни давлатларга ўтказилган самолёт ва вертолётлар шу давлат халқига тегишли.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон ҳукумати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид собиқ ҳукуматдан қўшни давлатларга ўтказилган вертолёт ва самолётларнинг афғон халқига тегишли эканлигини таъкидлаган:“Афғонистоннинг аввалги ҳукумати ағдарилганидан кейин Ўзбекистон ва Тожикистонга кўчирилган вертолётлар бу давлатдаги ҳукмрон тузумга қарши бўлганлар қўлига ҳеч қачон етиб бормайди”.

Забиҳуллоҳ Мужоҳид яна айтди:Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари билан ушбу вертолётларни қайтариш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Афғонистон ҳукумати матбуот котиби таъкидлади:Бу мамлакатлардаги собиқ ҳукуматдан омон қолган вертолётлар ва самолётлар афғон халқига тегишли, шунинг учун уларни қайтариш масаласи ҳал қилиниши мумкин.

Баъзи эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, Афғонистоннинг аввалги ҳукумати қулагунга қадар бу мамлакат 164 дан ортиқ ҳарбий самолёт ва вертолётлар билан жиҳозланган, аммо ҳозирча бу мамлакатдаги самолёт ва вертолётлар сонининг аниқ статистик маълумотлари эълон қилинмаган. Бироқ айрим хабарларда Афғонистонга қўшни давлатларга 40 дан ортиқ ҳарбий самолёт ва вертолётлар кўчирилгани тилга олинади.