феврал 18, 2023 12:24 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё мамлакатлари учун иқтисодийй ўсиш прогноз қилинмоқда
    Марказий Осиё мамлакатлари учун иқтисодийй ўсиш прогноз қилинмоқда

Европа тиканиш ва тараққиёт банки башоратига асосан Марказий Осиё мамлакатлар иқтисодиёти ўсади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий ўсиши жорий йилда 4,9 фоизни   2024 йилда эса 5,4 фоизни ташкил этишни прогноз қилган.

Бу масала Европа Тикланиш ва тараққиёт банки ўз дастурларини амалга ошираётган давлатлар жумладан Марказий Осиё иқтисодиёти ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида маълум қилинди.

Хабарга асосан Қирғизистон, Қозоғистон, Муғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ўртача иқтисодий ўсиши банк фаолият юритаётган барча ҳудудлар орасида энг юқори бўлади  ва бу қолган 39 мамлакат учун умумий прогноздан икки баравар кўп бўлади/ (2023 йилда ўсиш 2,1 ва  2024 йилда 3,3%).

Бу орада энг юқори ўсиш Тожикистон /8/, Қирғизистон ва Муғулистон /7 фоиз/, Туркманистон ва Ўзбекистонда /ҳар бири 6,5 фоиз/ башорат қилинмоқда.

Ёрлиқ