2022-йилда Туркманистоннинг электр энергияси экспортини оширди
2022-йилда Туркманистоннинг электр энергияси экпорти ортди.
Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Халқаро энергия агентлиги (IEA) ўтган йили Туркманистон бошқа мамлакатларга электр энергияси экспортини 2021-йилга нисбатан 30 фоизга оширганини маълум қилди.
Ҳисоботга асосан электр энергияси экспортининг ошиши Туркманистон жануби-шарқидаги Марв вилоятидаги йирик газ электр станциялари мажмуасида ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши билан боғлиқ.
2022-йил октябр ойида Туркманистон ва Ўзбекистон электр энергияси етказиб беришни йилига 4 тераватт соатга оширишга келишиб олди. Бу эса Ўзбекистонда электр таъминоти хавфсизлигини яхшилаши мумкин.
Айтиш жоиздирки, Халқаро энергетка агентлиги (IEA) бутун дунё мамлакатлари хавфсиз ва барқарор келажак учун энергия сиёсатини шакллантириш учун биргаликда ишлаётган ташкилотдир.