Турхам довонида Толибон ва Покистон кучлари ўртасида тўқнашув юз берди
Толибон кучлари ва Турхам довонидаги Покистон кучлари ўртасида тўқнашув юз берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, маҳаллий манбалар бугун эрталаб бу тўқнашувни тасдиқлар экан, ҳар икки томон бир-бирига енгил ва оғир қуроллардан ўт очганини таъкидлади.
Бу манбалар Покистон кучлари билан тўқнашувда Толибон кучларининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.
Турхамдаги Толибон расмийлари бу можарони ҳали тасдиқламган.
Толибоннинг ушбу вакили Покистоннинг ўтиш жойни ёпиш бўйича бажарилмаган мажбуриятларини тилга олмади. Аммо сўнгги пайтларда Покистон полицияси Афғонистон фуқаролари чегарада ўтаётганда товламачилик қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Бундан олдин Покистон полицияси йўловчилардан пул олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Турхам довони Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муҳим савдо йўлларидан биридир.