Остона шаҳрида Марказий Осиё ва АҚШ ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади
(last modified Sat, 25 Feb 2023 11:01:31 GMT )
феврал 25, 2023 16:01 Asia/Tashkent
  • Остона шаҳрида Марказий Осиё ва АҚШ ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади
    Остона шаҳрида Марказий Осиё ва АҚШ ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ТИВ раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги учрашуви ўтказилади.

Қозоғистон ТИВ  2023-йил 28-февраль куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остонада илк расмий ташрифини амалга оширишини маълум қилди. АҚШ Давлат котиби Остонада Қозоғистон Бош вазири ўрнбосари ва ТИВ раҳбари Мухтор Телеоберди билан мулоқот қилади.

Шу куни Остонада Блинкен иштирокида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ТИВ раҳбарининг  “C5+1” форматидаги учрашуви бўлиб ўтади.

Қозоғистон ТИВ баёнотида, АҚШ ва Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари учрашувида АҚШ билан минтақавий ҳамкорлик ва шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинишини таъкидлади..

АҚШ ҳукумати матбуот котиби, Прайснинг  сўзларига кўра, бу учрашув ушбу форматдаги иштирокчи давлатлар ўртасида иқтисодий, энергетика, атроф-муҳит ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланади.

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен шунингдек 2023 йил 28 февраль − 1 март кунлари  Ўзбекистонга ташриф буюради.