март 04, 2023 16:03 Asia/Tashkent
  • Туркманистон ва Озарбойжон республикаси президентлари учрашиб мулоқот қилдилар
    Туркманистон ва Озарбойжон республикаси президентлари учрашиб мулоқот қилдилар

Туркманистон ва Озарбойжон респубикалари президентлари Боку шаҳрида учрашиб икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида урғу бердилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қўшилмаслик ҳаракати алоқа гуруҳи йиғилишида қатнашиш мақсадида Боку шаҳрида сафар қилган Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов  Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев билан учрашувда икки давлат ўртасда турли соҳалардаги алоқаларни ривожлантишни таъкидлади.

Сардор Бердимуҳаммедов ва Илҳом Алиев минтақавий ва халқаро муаммолардан ташқари энергетика, барқарор транспорт, сув хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эъибор қаратдилар.

Туркманистон президенти Қўшилмаслик ҳаракатнинг Бокудаги алоқа гуруҳи йиғилишида сўзлаган нутқида коронавирус пандемияси оқибатларини ўтган асрнинг энг муҳим ва жиддий муаммоларидан бири сифатида ҳисоблади ва ҳукуматлар томонидан ушбу касалликдан тўғри ўтиш учун мос механизмларни топиш зарурлигини ҳам эълон қилди.

Озарбойжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида дунёнинг  70 та давлати иштирокида коронавирус “Kovid-19”га қарши кураш кун тартибига бағишланган Қўшилмаслик ҳаракати алоқа гуруҳи раҳбарарининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ёрлиқ