Толибон ҳаракати зенит -ҳаво ҳужумига қарши ракеталар олишга уринмоқда
(last modified Sat, 15 Apr 2023 06:54:23 GMT )
апрел 15, 2023 11:54 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати зенит -ҳаво ҳужумига қарши ракеталар олишга уринмоқда
    Толибон ҳаракати зенит -ҳаво ҳужумига қарши ракеталар олишга уринмоқда

Толибон муваққат ҳукуматининг вакилларидан бири АҚШнинг Афғонистон ҳаво ҳудудига сўнги босқинларини қоралаб, биз мамлакат ҳаво ҳудудини ҳимоя қиқлиш учун зенит ракеталари жиҳозларига эга бўлишга ҳаракат қиламиз деб айтди.

Садои афғон ахборот агенлигининг хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати ҳарбий штаб бошлиғи Фасеҳуддин Фитрат Афғонистон ҳаво ҳудудида АҚШ учувчисиз учоқларини тез-тез учиб туришига ишора қилиб, АҚШ ҳарбийларининг ҳаво ҳудудиимзни бузишини олдини олиш учун турли мамлакатлардан зенит-ракеталарни сотиб олишга ҳаракат қиламиз. Шу сабабдан Афғонисрон давлати уларни олишни истайди деб изоҳлади.

Толибон муваққат  ҳукумати армияси штаби бошлиғи ўз сўзларида биз ҳаво ҳудудларимизни ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз ва бор кучимизни ишга соламиз деб  таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ҳаво ҳудудлари АҚШ учувчисизу чолари томонидан бир неча бор бузилган ва Афғонистондаги Толибон ҳаракатининг Мудофаа вазирлигига кўра бу учоқлар Афғонистон ҳудудига  Покистон ҳаво ҳудудидан кириб  келади.

Ёрлиқ