апрел 16, 2023 18:00 Asia/Tashkent
  • OПEK+ нинг бошқа давлатлари каби Қозоғистон ҳам нефт қазиб олиш ҳажмини пасайтиради
    OПEK+ нинг бошқа давлатлари каби Қозоғистон ҳам нефт қазиб олиш ҳажмини пасайтиради

OPEK+ нинг бошқа давлатлари қатори жорий 2023-йилнинг май оийдан бошлаб Қозоғистонда ҳам нефт қазиб олишни қисқартиришни режалаштирмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ҳукуматининг нефт қазиб олишни қисқартириш ҳақидаги бу қарори  “қора олтин" нархини ошириш мақсадида қабул қилинган, шу боис Қозоғистон ўз ишлаб чиқаришни кунига 78 минг баррелга қисқартиради.

Қозоғистон Республикаси энергетика назорати бош жамғармаси директори Нурлан Жумагулов ҳам бу хусусда ҳозирда нефт бозордаги таклиф ўртача талабда кунига икк миллион баррелга кўп деб хулоса қилди.

Қозоғистоннинг энергетика бўйича эксперти Алмас Абдилдаев ҳам нефт нархининг  камайгани  OPEK+ мамлакатларни шундай  чора кўришга мажбур қилган деб ҳисобламоқда.

Абилдаев шунингдек агар OPEK+ келишувида қатнашувчи давлатлар ишлаб чиқаришни кунига икки миллион баррелга камайтирмаса нефт нархи бир баррел учун 50-60 долларга тушиши мумкин ва бундан ҳам камроқ бўлишининг эҳтимоли мавжуд, шу сабабдан Қозоғистон ҳам ОПЕК қарорини қўллаб-қувватлайди деб аниқлик киритди.

OPEK+ - нефт экспорт қилувчи мамлакатлари ташкилотига /ОПЕК/  аъзо барча давлатлар ва бу ташкилотга аъзо бўлмаган  мамлакатлардан иборат нефт картели бўлиб иккила гуруҳ ҳам нефт ишлаб чиқарувчилар ва жаҳон нефт бозорида рол ўйнайди.

Ёрлиқ