март 04, 2024 14:04 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларнинг илдизи унинг 75 йиллик босқинчилигига бориб тақалади
    Эрон президенти: сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларнинг илдизи унинг 75 йиллик босқинчилигига бориб тақалади

Эрон президенти Иброҳим Раисий жазоирлик ҳамкасби Абдулмажид Табун билан ўтказган биргаликдаги матбуот анжуманида, бугун Ғазо бўлгасида содир бўлаётган воқеалар геноцид ва уруш жинояти бўлиб бу жиноятнинг илдизлари бу режим ишғолининг 75 йиллик тарихига бориб тақалади, деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий кеча кечқурун матбуот анжуманида, бу давлат ҳукуматини газ экспорт қилувчи мамлакталарнинг /ОПЕК/ 7-форумининг муваффақичтли ўтгани билан табриклаб, Эрон ва Жазоир ўртасидаги муносабатлар сиёсий алоқалардан ташқарида эканлигини ва чуқур диний, маданий ва цивилизция муносабатларидан келиб чиққанини маълум қилди.

Эрон Ислом республикаси президенти Эрон ва Жазоирнинг айниқса мазлум Фаластин халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва исроил режимининг жиноятчилиги ва босқинчилига қарши туришдаги қўшма сиёсий позициялари ҳақида гапириб, бугун Ғазо бўлгасида содир бўлаётган воқеалар геноцид ва уруш жинояти бўлиб бу жиноятларнинг илдизлари сиоинстлар ишғолининг 75 йиллик тарихига бориб тақалади деб қўшимча қилди.

У фаластинлик эракалар ва аёлларнинг мақтовга лойиқ қаршиликларини олқишлаб, АҚШнинг сионистик режим жиноятчилигини сиёсий, молиявий, қурол ва ОАВ томонидан қўллаб- -қувватлашни инсоният тарихининг шармандали босқичларидан бирии сифатида баҳолаб инсон ҳуқуқларига даъво қилаётган халқаро ташкилотларнинг пассивлиги ва ҳаракатсизлигини танқид қилиш билан бирга, бугун АҚШ ва сионистик режимни дастаклаётган баъзи Ғарб давлатларнинг қўллари Ғазо бўлгасининг бегуноҳ ва мазлум халқининг қонига бўялган деб аниқлик киритди.

Ғазо секторининг мазлум халқига қарши жиноий ҳаракатлар давом этаётганига қарамай, айрим исломий давлатлар ва сионистик режим ўртасидаги  алоқалар давом этаётанидан чуқур таассуф изҳор қилган Эрн президенти деди: бу режим билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни узиш, бу режимнинг жиноятларини тўхтатувчи омилларидан биридир деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий Фаластин халқининг аниқ ғалабасига ва сионистик режим ва унинг тарафдорларининг аниқ мағубиятига ишончси коил бўлганига ишора қилиб, Жазоир президентининг сионистик режимни халқаро судда қоралашга уринишдаги позицияларини олқишлар экан, Халқаро суд портлашларни тезда тўхтатиб, ишғолни тўхтатиб сионистлар ва бу режим тарафдорларини имкон қадар тезроқ жазолашни ва таъқиб қилиши кераклигини таъкидлади.

Ёрлиқ