КХШТ ҳаво кучларига эга бўлади
КХШТ муштарак штаби раиси Тожикистонда бу минтақавий ҳарбий ташкилот ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда бу ташкилот учун ҳаво кучларни яратиш масаласи муҳокама қилинаётганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг Тожикистоннинг Азияплюс сайтига таяниб хабар қилишича КХШТ бирлашган штаби раиси Анатолий Сидоров Душанбе шаҳрида бўли ўтган маросимда аъзо давлатлар КХШТ ҳарбий кучлари таркибида ҳаво кучларни шакллантириш бўйича таклифлар киритилди, ҳамда улар кўриб чиқилмоқда деб қайд этди.
Сидоров ўз сўзларида шу билан бирга модерн муаммолар ва таҳдидларга адекват ва самарали жавоб беришни таъминлша учун кучлар таркибида янги элементларни яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда деб эълон қилди.
КХШТ қўшма штаби раиси шунингдек шу сабабдан 2022-йилда биологик хавфсизликка таҳдидларнинг пайдо бўлиши муносабати билан давлатраҳарларининг қарори билан радиациявий ҳимоя, кимиёвий, биологик ва тиббий таъминот бўйича қўшма ташкилотлар ташкил этилди деб аниқлик киритди.