Хитой-Қирғизистон -Ўзбекистон темир йўлининг техник ва иқтисодий асослари якунланди
Қирғизистон Бош вазири парламент йиғиишида янги "Ипак йўли"нинг бир қисми бўлган темир йўл йўналишининг техник -иқтисодий асослаш ишлари якунланганини хабар қилди.
Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жабаров парламент йиғилишида вакилларга " Ипак йўли"нинг бир қисмига айланадиган Хитой-Қирғизистон -Ўзбекистон темир йўлнинг техник-иқтисодий асослаш ишлари якунлангани ҳақида хабар қилди.
Бу режанинг якуний шафоф қилиши ва тафсилотлари катта эҳтимоллар билан Қирғизистон президентининг Хитойга май ойининг иккинчи яримида бўладиган сафари чоғида келишиб олинганди.
Қирғизистон Бош вазири ўз сўзларида агар давлат раҳбарлари Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурлишини молиялаштириш модели тасдиқланса бу бошланади. Техник -иқтисодий асослаш тайёрланган ва амалга оширилмоқда. Ҳозирда умумий молиявий харажатлар аниқланмоқда ва эҳтимол 3-5 миллиард доллар даражасида бўлиши мумкин. 57 километр туннел эса фақат ҳудудимизда амалга оширилади деб аниқлик киритди.
Мутахассисларга темир йўл йўналиши керажакда жуда қийин бўлишини таъкидлашмоқда.
Йўл ўтказичларни қурилиши ва тоғ тизимлари орқали туннел қуриш лойиҳани энг кўп вақт оладиган ва қиммат қисми эканлигини хабар қилишмоқда.
Шу сабабдан унинг бажарилиш вақти баландликдаги экстремал об-ҳаво шароити ёки тошларнинг қаттиқлиги каби табиий омилларга боғлиқ. Темир йўлнинг 280 километр қисмини қуриш 3-4 йил давом этади.