Имомали Раҳмон Хитой Бош вазири учрашувида икки томонлама муносабатлари масаласини муҳокама қилди
(last modified Wed, 17 May 2023 08:12:37 GMT )
май 17, 2023 13:12 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон Хитой Бош вазири учрашувида икки томонлама муносабатлари масаласини муҳокама қилди
    Имомали Раҳмон Хитой Бош вазири учрашувида икки томонлама муносабатлари масаласини муҳокама қилди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Пекин шаҳрига сафари доирасида Хитой Бош вазири билан учрашиб кенг кўламли масалалар жумладан икки мамлакта ўртасидаги алоқалар юзасидан фикр алмашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ХХР Бош вазири Ли Цзян билан мулоқотида сўнгги бир неча йил ичида икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик сатҳи жиҳатидан янги босқичга кўтарилганига тўхталиб буни икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик ва яқин дўстлик намунаси сифатида баҳолади.

Учрашувда Тожикистон ва Хитой ўртасида савдо айирбошлаш изчил ошиб бораётгани, ўтган йили унинг ўсиши деярли  40 фоизни ташкил этгани алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари,  учрашувда икки давлат ўртасидаги саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли иқтисодиёт, электрон тижорат ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш соҳаларидаги алоқалар масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Кеча Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Хитой ва Марказий Осиё" давлатлари раҳбарларининг йиғилиши" да қатнашиш учун Пекинга жўнаб кетганди.

Ёрлиқ