Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича англашув меморандуми имзоланди
(last modified Mon, 22 May 2023 15:13:06 GMT )
май 22, 2023 20:13 Asia/Tashkent
  • Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича англашув меморандуми имзоланди
    Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича англашув меморандуми имзоланди

Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида темир йўл қурилишини тезлаштириш бўйича ўзаро англашув меморандуми ушбу уч давлат вакиллари ўртасида имзоланди.

ИРНА агентлигининг Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлигига таяниб хабар беришича, ушбу келишув Хитой Халқ Республикаси тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси, Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникация вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ўртасида Хитойнинг Сиан шаҳрида имзоланган. Ушбу ҳужжат уч давлат ўртасидаги темир йўл лойиҳасини амалга оширишни тезлаштиради.

1990-йиллар ўрталарида ишлаб чиқилган ушбу лойиҳа минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш, Марказий Осиё давлатларининг транспорт йўналишларини диверсификация қилиш, халқаро транзит маркази сифатида минтақанинг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Айтиш жоизки, Украинадаги инқироз ва Россия орқали етказиб бериш занжирининг узилиши ҳам бу лойиҳани тезлаштирди.

Бу темир йўлнинг узунлиги қарийб 523 км бўлиши кутилмоқда, шундан 213 км Хитой, 260 км Қирғизистон ва 50 км Ўзбекистонга тўғри келади. Бу темир йўл Шинжондаги Қашқар темир йўл терминалини Андижондаги Ўзбекистон темир йўл тармоғи билан боғлайди.