май 19, 2023 15:55 Asia/Tashkent
  • Хитой Марказий Осиё давлатларига 3,72 млрд долларлик ёрдам ажратади 
    Хитой Марказий Осиё давлатларига 3,72 млрд долларлик ёрдам ажратади 

Пекин Марказий Осиё давлатларига грант асосида 26 миллиард юан (тахминан 3,72 миллиард доллар) миқдорида молиявий ёрдам беради. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин “Марказий Осиё – Хитой” саммитидаги асосий нутқида айтиб ўтди.

“Тараққиёт салоҳиятини мустаҳкамлаш учун Хитой фан ва технология орқали қашшоқликни камайтириш соҳасида Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқади. Хитой томонидан молиялаштириладиган корхоналар кўпроқ маҳаллий бўш иш ўринлари яратиш учун рағбатлантирилади. Хитой Марказий Осиё давлатларига 26 миллиард юан (тахминан 3,72 миллиард доллар) молиявий ёрдам ва грантлар ажратади”, деган ХХР Раиси.

Шунингдек, Си Цзиньпин Хитой Марказий Осиё давлатларига мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

Бундан ташқари, у Хитой Афғонистонга қўшни давлатларни мувофиқлаштириш механизмида роль ўйнашда давом этишини ва Афғонистонни тинч йўл билан тиклашга ёрдам беришини таъкидлаган.

Си Цзиньпин Хитой Марказий Осиё мамлакатлари билан модернизация концепциялари ва амалиётларини алмашишни фаоллаштиришга, ривожланиш стратегияларини уйғунлаштиришга ва олтита давлатни модернизация қилишга кўмаклашиш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатлар қилишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18-19 май кунлари Хитойнинг Сиань шаҳрида Си Цзиньпин раислигида “Хитой – Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон Президентлари Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

Ёрлиқ