май 19, 2023 15:39 Asia/Tashkent
  • Хитой раҳбари Марказий Осиё давлатларининг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги ва хавфсизлигини сақлашни таькидлади
    Хитой раҳбари Марказий Осиё давлатларининг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги ва хавфсизлигини сақлашни таькидлади

Хитой раҳбари Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлиги, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлашга алоҳида урғу берди.

Реутерс ахборот агентлигининг хабар беришича, ХХР раиси Си Цзинпин бугун (жума) Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой-Марказий Осиё” саммитидаги нутқида шундай деди:Дунёга “яхши алоқадор, барқарор, фаровон ва баркамол Марказий Осиё” керак.

Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон раҳбарларини қабул қилаётган Хитой Республикаси Президенти Хитойнинг бу давлатлар билан алоқаларини мустаҳкам ва динамик деб таьрифлади.

Си Цзинпин Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро ёрдам зарурлигини таькидлаб, шундай деди:Пекин ва бу давлатлар ўзаро стратегик ишончни мустаҳкамлаши ва мустақиллик, суверенитет, миллий қадр-қиммат ва узоқ муддатли ривожланиш каби соҳаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаши керак.

Хитой раҳбари, шунингдек, марказий давлатлардан “Бир камар ва бир йўл” лойиҳасида ҳамкорликни давом эттириш ва “Глобал тараққиёт ташаббуси”ни амалга оширишни кенг ёйишни сўради.

Хитой раҳбари қўшимча қилди:Пекин ва Марказий Осиё давлатлари ўзларининг ички ишларига хорижий аралашувга ва рангли инқилоблар яратишга қаратилган саьй-ҳаракатларга қатьий қарши туриши, терроризм, сепаратизм ва экстремизм каби уч омилга қарши курашиши керак.

Си Цзинпин Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига яна шундай деди:Ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш стратегик танловдир.

Хитой-Марказий Осиё саммити кеча (пайшанба) Хитойнинг Сиан шаҳрида бошланди ва бугун якунланади.

Ёрлиқ