Қозоғистоннинг "Абай" ўрмонида ёнғин жиловланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i84796
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маьлум қилишича, “Абай” ҳудудидаги ёнғинни ўчириш ҳозирда давом этмоқда ва минтақадаги аҳоли пунктларига хавф туғдирмайди.
(last modified 2023-06-13T13:46:46+00:00 )
июн 13, 2023 14:22 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг \
    Қозоғистоннинг \"Абай\" ўрмонида ёнғин жиловланди

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маьлум қилишича, “Абай” ҳудудидаги ёнғинни ўчириш ҳозирда давом этмоқда ва минтақадаги аҳоли пунктларига хавф туғдирмайди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу эьлонда қўшимча қилган:Ўрмон ёнғинини ўчиришга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва Мудофаа вазирликларидан 1 минг 800 дан ортиқ киши, 350 га яқин техника жалб этилган.

Ушбу хабарга кўра, 2023-йил 8-июн куни Қозоғистоннинг “Сами-Урмани” давлат ўрмонининг “Абай” ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги аниқланган, натижада 14 киши ҳалок бўлган, яна бир киши йўқолганлиги маьлум қилинган.

Норлан Оранкхаеф, ушбу минтақа мери:Бугунги кунда ёнғиннинг умумий майдони 60 минг гектарни ташкил этади, шундан 43 минг гектар фаол иссиқ нуқталардир.

Икки кун аввал Абай вилоятига ташрифи чоғида Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Токаев сўнгги вазият билан танишар экан, марҳумларнинг оилаларига товон пули тўлаш тўғрисида буйруқ берган эди.