Қозоғистон ҳукумати: Биз АЕС қурилишини референдумга қўймаймиз
Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари бу мамлакатда атом электр стансиясини қуриш бўйича қарор халқ фикри инобатга олинмасдан қабул қилиниши ва “референдум”га қўйилмаслигини маьлум қилди.
Қозоғистонда атом электр стансиясини қуриш масаласи кўтарилганига бир йилдан кўпроқ вақт бўлди ва бундан аввалроқ; Бу мамлакат президенти Қосим Жўмарт Токаев атом электр стансиясини қуриш қарори ўз мамлакати аҳолисининг кўпчилиги фикрини инобатга олмай қабул қилинмаслигини айтди. Аммо 2019-йилдан буён Қозоғистон расмийларининг бу борадаги позициялари сезиларли даражада ўзгарди, чунки Қозоғистонда энергия тақчиллиги кутилганидан анча тез намоён бўлди.
Танқидчилар, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган экологик офат таҳдидлари, Россияга энергия қарамлиги хавфи, шунингдек, ушбу лойиҳанинг харажатларини таъкидладилар ва кўпчилик 1986 йилда Чернобил электр стансиясидаги фалокатга ишора қилдилар, шунингдек, 2011 йилда Япониядаги Фукусимадаги аварияга ҳам.
ИРНА Эурасиа Нет агентлигига таяниб, бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмеганбетов ушбу мамлакат Сенати мажлиси чоғида журналистларга бу хабарни эьлон қилар экан, деди:"Биринчи масала электр стансиясининг вақти ва жойи билан боғлиқ бўлса, иккинчи ва энг муҳим масала технология ва молиявий-иқтисодий модел ёки ушбу лойиҳани қандай амалга ошириши".
Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари қўшимча қилди:Бу соҳада ишлаётган барча компаниялар Қозоғистон билан ҳамкорликни изламоқда, яқинда музокараларга Жанубий Кореядан вакиллар келишди ва ҳозир Хитой томонидан таклиф кутилмоқда.
Қозоғистон дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.