Имомали Раҳмон Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашни таъкидлади
(last modified Tue, 20 Jun 2023 16:20:04 GMT )
июн 20, 2023 21:20 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашни таъкидлади
    Имомали Раҳмон Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашни таъкидлади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Россия бош вазири ўринбосари билан учрашувида Душанбе ҳукуматини ташқи сиёсатида Москва ҳукумати билан кўп томонлама муносабатлаи кенгайтиришни таъкидламоқда деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининнг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича , юқори мартабали делегация бошчилигида Душанбе шаҳрига келган Россия  Бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин  Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашиб мулоқот қилди.

Учрашувда Имомали Раҳмон Душанбе ва Москва ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукумталараро комиссиясининг мувофиқлаштирилган ва самарали фаолияти муҳимлигини ҳам таъкидлади.

Тожикистон президенти Россия бош вазири ўринбосари билан учрашувда Москва ҳукумати билан кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкмамлаш  ҳақида ҳам гапириб, Тожикистон ташқи сиёсатида Россия билан алоқаларни кенгайтириш алоҳида ўрин тутади деб қўшимч аиқлди.

Тожикистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий -гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш соҳасида аввал эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш мақсадида икки мамлакат саъй-ҳаракатларини давом эттириш зарурлиги учрашувда кўтарилган бошқа мавзулардан бири бўлди.

Раҳмон ва Хуснуллинсуҳбати чоғида иқтисодий ва савдо ҳамкорликларни ривожлантириш  айниқса саноат, енгил ва озиқ овқаат саноат, ҳамда қишлоқ хўжалиги ва саноат комплекси, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.