Тожикистонда Миллий бирлик куни нишонланди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу мамлакатда миллий бирлик куни муносабати билан йўллаган табригида тожик халқининг тараққиёт йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Эслатиб ўтамиз 27 июнь куни Тожикистонда " Миллий бирлик" куни бўлиб ҳар йили айни шу санада нишонланади.
Тожикистонда миллий бирлик байрами тожик халқининг қадимий маданияти ва заковатгига ишора қилиб бу мамлакатнинг бирлиги ва яхлитиги рамзига айланган.
Эрон телдерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 1997 йилда Тожикистон президенти ва бу мамлакта мухолифат алянси раиси Москвада тинчлик битимини имзолаш орқали мамлакатдаги фуқаролар урушига чек қўйган эди. Бу уруш 1992 йилдан 1997 йилгача давом этди ва 150 мингга яқин одам ҳалок бўлиб бир миллион киши бошпанасиз қолди.
Тожикистон Республикаси президенти ўз мактубида халқни бу миллий байрам билан табриклаб сўнгги йилдаги статистик кўрсаткичлар Тожикистон барқарор ривожланиш босқичига қадмм қўйганидан, саноат, қишлоқ хўжалиги, фан ва илм, маданият ва соғлиқни сақлаш, йўл қурилиши изчил ривожланиб боарётганидан далолат беради деб маълум қилди.
Имомали Раҳмон ўз мурожаатномасида бу тараққиёт тинчлик, барқарорлик, миллий бирдамлик ва ватанпарвар Тожикистон халқининг садоқатли хизмати самарасидир деб қўшимча қилди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тожик халқининг барқарорлиги ва бирдамлиги бу мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва кенгайтириш имконини берди деб таъкидлади.