Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи ошади
(last modified Sat, 01 Jul 2023 06:58:11 GMT )
июл 01, 2023 11:58 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи ошади
    Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи ошади

Остона ҳукумати июл ойи бошидан суюлтирилган газ нархини оширишга қарор қилди.

ЭЙ КИ ЭЙ ахборот аенлигинг хабар қилишича,  газ нархини ошириш тўғрисидаги қарори бугун 1-июль кунида кучга киради. Жорий йилнинг 1-июлдан келаси  2024-йилнинг 30-июнига қадар суюқ газ нархининг юқори чегараси солиқларсиз бир тонна учун  40 320 тенге этиб белгиланади.

Жорий йил апрел ойида эса Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев суюлтилган газ нархини ошириш тўғрисидаги қарорни маълум қилганди.

Қозоғистон энергетика вазири шунингдек  автомобилани суюлтирилган газдан фойдаланиш учун жиҳозлаш, ҳамда бошқа ёқилғи ўрнига  суюлтирилган газни алмаштириш дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг  тарқалган  ҳодисадир деб изоҳлади.

Саткалиев Қозоғистонда суюлтирилган  газнинг кичич ишлаб чиқарилишига ҳам тўхталиб суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжни қондириши учун мамлакат импорт қилишга мажбур ва бу масала  суюлтирилган газ нархини ошишига сабаб деб таъкилади.

Айтиш жоиздирки бу норозилик намойишлар ортидан Қозоғистон президенти ЖомратТокаев бу мамлакатда кенг кўламли исоҳотларни бошлаб юборган эди.

Токаев халқ норозилигинг асосий сабаби сифатида ҳокимиятнинг коррувцияси ва самарасизлиги айблови кўплаб амалдорларни ишдан бўшатиш билан бирга қонунларга ҳам ўзгартириш киритди.

Ёрлиқ