июл 11, 2023 10:10 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ТИВ Германияда Марказий Осиё давлатлари фуқаролари террорчиликда айбланиб ҳибсга олинганини тасдиқлади
    Қирғизистон ТИВ Германияда Марказий Осиё давлатлари фуқаролари террорчиликда айбланиб ҳибсга олинганини тасдиқлади

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу давлат фуқароси ва олти нафар Марказий Осиё фуқароси Германияда террорчилик гуруҳи тузишда айбланиб ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Германия матбуоти криминал полиция томонидан етти нафар хорижлик, жумладан бир қирғизистонлик ҳибсга олингани ҳақида хабар берган.

Ушбу хабарга кўра, қўлга олинганларнинг беш нафари Тожикистон ва яна бир Қирғизистон фуқароси.

Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маьлум қилди:Бу шахслар Германияда террорчилик ташкилоти тузиш, шунингдек, ИШИД террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлашда айбланмоқда. Ушбу вазирлик ушбу давлатнинг Германиядаги элчиси бу борада Германия сиёсий вакиллари билан боғланганини маьлум қилди.

Германиянинг ғарбий қисмидаги Шимолий Рейн-Вестфалия штатида ҳибсга олинган Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари узоқ вақтдан бери бир-бирларини танийдилар ва 2022-йилда уруш бошланганидан кўп ўтмай Украинадан Германияга кирганлар, дейди немис прокуратураси. Прокурор баёнотига кўра, улар 2022-йил июн ойида террорчилик ташкилотини тузган ва Германияда нишонлари бўлган ва қурол-яроғ олишга ҳаракат қилган, бироқ ҳибсга олинган вақтда аниқ ҳужум режаси бўлмаган.

Бир қирғизистонликдан ташқари, айбланувчилар Германияда 2022-йил апрелидан бери  ИШИД учун пул йиғиб, уни бир неча бор мамлакатдан ташқарига ўтказган.

Ёрлиқ