Толибон Афғонистон осмонида Америка учувчисиз самолётларининг учишидан хавотирда
Толибон ҳукумати Америка учувчисиз учоқларининг Афғонистон осмонида парвоз қилишидан хавотир билдирди.
Толибон 2021-йил 15-августда Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга киритгач, Америка учувчисиз учоқлари Афғонистон ҳудудида бир неча бор ҳаво ҳужумларини амалга оширди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Афғонистон Толибон ҳукумати адлия вазири Абдулҳаким Шарьий якшанба куни айтди:Афғонистондаги мағлубиятга қарамай, Америка бу мамлакат халқи билан адоватини тўхтатгани йўқ, янги тузум ўрнатилганидан бери Афғонистонда Америка учувчисиз учоқларининг патруллик қилишлари тўхтамаяпти.
Толибон адлия вазири Америка учувчисиз учоқларининг Афғонистон осмонида учишига тўхталиб, бу дронлар Толибон етакчиларини йўқ қилишга қаратилган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Аввалроқ “Толибон” ҳаракати мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқуб Афғонистон ҳаво ҳудудини Америка учувчисиз учоқлари томонидан доимий равишда бузишини танқид қилиб, Афғонистон ҳаво ҳудуди ҳамон АҚШ томонидан ишғол қилинаётганини айтган эди.
Мулла Ёқуб қўшиб қўйди:АҚШ дронлари Афғонистонда жосуслик қилиш учун Покистон тупроқларидан фойдаланмоқда ва Покистон бу ҳаракатни тўхтатиши керак.