июл 25, 2023 15:13 Asia/Tashkent
  • Туркманистон терроризмга қарши курашда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи
    Туркманистон терроризмга қарши курашда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи

Туркманистон бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири ушбу давлатнинг тегишли институтларининг терроризмга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорлигини фаоллаштириш режасини ишлаб чиқмоқчи.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Туркманистон бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Рашид Мардаф Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида “2025-2023 йилларга мўлжалланган терроризмга қарши кураш соҳасида Туркманистоннинг тегишли давлат идоралари ўртасида халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш режаси”ни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Рашид Мардав қўшимча қилди:Бу иш соҳасида Туркманистонда БМТ, Европа Иттифоқи, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби йирик халқаро ташкилотлар ва бирлашмалар билан ҳамкорликни фаоллаштириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд.

Туркманистон Бош вазирининг ўринбосари ва ташқи ишлар вазири, шунингдек, давлат раҳбарининг аниқ топшириқларидан келиб чиққан ҳолда ва Туркманистоннинг 2023-йилда ташқи сиёсатини самарали амалга оширишга қаратилган қатор ташаббусларни кўриб чиқиш учун тақдим этди, улар орасида хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик ташаббуси асосийларидан биридир.

Ёрлиқ