Афғонистон осмони ҳамон Америка ишғол остида
Афғонистон Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари АҚШ ва баьзи давлатларнинг учувчисиз самолётлари Афғонистон узра ҳамон парвоз қилаётганини маьлум қилди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Афғонистон ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Станекзай АҚШ ва баьзи давлатларнинг учувчисиз учоқлари Афғонистон узра учиб ўтмоқда ва биз бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз, деди. Станкзай қўшимча қилди:Қачонки афғонлар бир-бирини қўлидан тутиб, Афғонистонни хавфсизлик ва мудофаа нуқтаи назаридан мустаҳкамласа, шундан сўнг биз бу дронларнинг парвозини тўхтата оламиз ва бу каби хорижий аралашувларнинг олдини оламиз.
Баъзи маълумотларга кўра, Америка қўшинларининг йўқ қилиниши ва мамлакатдан олиб чиқилиши ортидан Афғонистонда радар тизимининг ишламай қолгани Америка учувчисиз учоқларининг мамлакат устидаги фаолиятини осонлаштирган.
Айни пайтда делегация бошчилигида Қатарга борган Толибон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақи бугун АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакиллари билан учрашиб, муҳокама қилиши режалаштирилган. “Толибон” ҳаракати матбуот котиби Абдулқаҳқор Балхий аввалроқ Амир Хон Мўтагининг Доҳадаги музокараларида асосий мавзу Кобул ҳукуматига қарши санксияларни бекор қилиш, Афғонистон банклари захираларини озод қилиш ва Афғонистон ҳаво ҳудудини америкаликлар томонидан бузганини муҳокама қилиш эканини айтган эди.