Тожикистон Шоҳчероғдаги террорчилик ҳодисасида Эрон муассасалари билан ҳамкорлик қилишга тайёр
(last modified Tue, 15 Aug 2023 12:14:46 GMT )
август 15, 2023 17:14 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Шоҳчероғдаги террорчилик ҳодисасида Эрон муассасалари билан ҳамкорлик қилишга тайёр
    Тожикистон Шоҳчероғдаги террорчилик ҳодисасида Эрон муассасалари билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Тожикистон ташқи ишлар вазири Шоҳчерагҳдаги террорчилик ҳодисасини қоралаб, шундай деди:Сизни ишонтириб айтамизки, бу воқеа икки дўст ва қардош давлат – Эрон ва Тожикистон муносабатларига таьсир қилмайди.

Якшанба оқшомида (13 август) бир такфирчи Эрон жанубидаги Форс вилояти маркази Шероз шаҳридаги Ҳазрати Аҳмад бин Мусо (а.с.) зиёратгоҳига ўқотар қурол билан кириб, кириш жойидан зиёратчилар ва хизматчиларни ўққа тута бошлади. Ушбу террор ҳужумида 2 киши шаҳид бўлди, 7 киши яраланди.

Хавфсизлик ва полиция ходимларининг ўз вақтида етиб бориши билан ушбу терактни содир этган шахс қўлга олинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича; Тожикистон ташқи ишлар вазири Сиражуддин Меҳредин матбуот анжуманида шундай деди:Тожикистон Республикаси Президенти жуда тўғри ва аниқ таькидлаб ўтганларидек: “Террорчиларнинг ватани, миллати ва дини йўқ, уларни қоралаш керак”. Шу боис, Шероздаги Шоҳчероғ террорчилик ҳаракати Тожикистон ва Эрон муносабатларига таьсир қилмаслигига шубҳа йўқ.

Меҳрадин яна бир бор Шоҳчероғдаги террор ҳодисасини кескин қоралаганига урғу бериб, қурбонлари яқинларига гўзал сабр ҳамда яраланганлар ва жароҳатланганларга тўлиқ шифо топишга чақирди.

Тожикистон ташқи ишлар вазири, шунингдек, ўз мамлакати билан Эрон ўртасидаги тарихий ва чуқур илдизларга эга бўлган муносабатларга ишора қилиб, шундай деди:Икки мамлакат халқларининг тарихий, маданий умумийлиги ва узилмас ришталари унга жиноий ва террорчи агентнинг таъсир қилишидан ҳам кўпроқ нарсадир. Аксинча, бу бизнинг ҳамкорлигимиз ва терроризм ва бошқа хавфсизлик таҳдидларига қарши умумий курашимиз муҳимлигини таъкидлайди.

Ёрлиқ