Қозоғистон ва Россия ўртасидаги чегара линияларининг якуний лойиҳасини тайёрланди
Чегара чизиқларини аниқлаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаси Қозоғистон ва Россия қўшма чегара комиссиясининг 131-йиғилишида тайёрланди.
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Токаев июл ойида журналистлар билан учрашувда ўз мамлакатининг Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги позициясини тасдиқлаган эди. Токаев, шунингдек, Россия билан узоқ муддатли ва барқарор стратегик шериклик кўринишидаги кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида урғу берди. Қосим Жўмарт Токаев шунингдек, Қозоғистон ва Россия ўртасида дунёдаги энг узун давлат чегараси мавжудлиги, давлатлар ягона иқтисодий маконда жойлашгани ва фуқароларни ҳам минглаб ришталар бирлаштирганини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ва Россия қўшма чегара комиссиясининг 121-йиғилиши бўлиб ўтди, Қозоғистон томони Ташқи ишлар вазирлиги маьлум қилди:Томонлар икки давлат ўртасидаги давлат чегараси линияларини белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳасини маьқуллади ва давлат чегарасини белгилаш бўйича қатор масалаларни муҳокама қилди ва таҳлил қилди.
Ушбу хабарга кўра, ушбу комиссиянинг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг сентябр ойида Қозоғистонда бўлиб ўтиши айтилмоқда.