Россия мудофаа вазири: Афғонистонда халқаро террорчи ташкилотларнинг таьсири кучаймоқда
Россия мудофаа вазири шундай деди:Марказий Осиё хавфсизлигига асосий таҳдидлар ҳозирда халқаро террористик ташкилотларнинг таьири кучайиб бораётган Афғонистон ҳудудида шаклланмоқда.
“Армия-2023” халқаро ҳарбий-техник форуми доирасида хавфсизлик бўйича халқаро конференсия бўлиб ўтди, унда Марказий Осиёдаги вазият ҳам муҳокама қилинди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу шундай деди:Марказий Осиё хавфсизлигига асосий таҳдидлар ҳозир Афғонистонда шаклланган. Халқаро террористик ташкилотларнинг таъсири кучайиб бораётган ва Ғарб ҳукуматларининг қуролли гуруҳлар билан алоқалари кучайган жойда.
Шойгу таъкидлади:Россиянинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги иттифоқчиларининг минтақадаги хавфсизлиги Россия ҳарбий сектори учун асосий устувор вазифа ҳисобланади. Бугунги кунда минтақа учун асосий таҳдид ва таҳдидлар бир неча ўн йиллар давомида Америка ҳимоясида бўлган халқаро террористик ташкилотларнинг таьсири кучайиб бораётган Афғонистон ҳудудида шаклланган.
У қўшимча қилди:Уларнинг ниятлари аниқ, бир томондан ҳамкорларимизнинг чегара ҳудудларида низо маркази ташкил қилинса, иккинчи томондан можарони бартараф этиш учун ҳарбий ёрдам кўрсатилади. Шу билан бирга, тинч аҳоли манфаатлари ва ҳукумат ҳокимиятининг барқарорлиги ҳисобга олинмайди.