Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошиб бормоқда
Туркманистон ва Қозоғистон мамлакатлари жорий йилнинг биринчи 6 ойи давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 242,7 миллион долларга етказди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ислоҳотларни стратегик режалаштириш ташкилоти Миллий статистика бошқармаси ўз маълумотларида Туркманистон маҳсулотининг савдо балансдаги экспорт улуши 61 миллион 300 минг доллардан ошди деб хабар қилди.
Ўтган йили Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги экспорт ва импорт амалиётларининг ўсиш суръати 70 фоиздан ошганди. Шунингдек Ашхобод ва Остона ҳукуматлари халқаро транспорт коридорлари доирасида юк транзитини оширишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳисоботга биноан, жорий йилда Қозоғистон савдосининг умумий қиймати 67,6 миллиард долларга етган. МДҲ мамлакатлар уулуши тахминан 17 миллиард 400 миллион долларга тенг бўлган.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги билан яна 56 давлат бор.
Қозоғистон жоирй йилнинг 6 ойида 205 давлат билан савдо қилган.
Бу орада Хитой қва Россия Қозоғистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорлари, Ўзбекистон эса Марказий Осиё давлатлари орасида етакчидир.