Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликлар ошиб бормоқда
Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари ва ХХРнинг ШҲТдаги қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича департаменти раиси ўринбосари Бишкек ва Пекин ўртасидаги маданий алмашинув ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликларни муҳокама қилдилар.
Бишкекдан Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Одил Байсалов ва Қирғизистонга хизмат сафари билан борган ШҲТдаги Хитойнинг қўшнилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича департаменти раиси ўринбосари Кю Ли Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама ҳамда ШҲТ доирасидаги кенг кўламли ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Одил Байсалов ва Кю Ли учрашувида халқ дипломатиясини ривожлантириш, минтақалараро, маданий алмашинув, ҳамда қашоқликка қарши курашиш ва аёлларнинг бошқарувдаги иштирокини рағбатлантиришнинг устувор масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Хитой томонига давом этаётган " Саломатлик экспресси" аксияси учун миннадорчилик билдирди.
Хитойнинг ШҲТдаги қўшничилик, дўстлик ва ҳамркорлик бўйича департаменти раиси ўринбосари ҳам Пекин ҳукуматининг Бишкек билан самарали ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.