апрел 13, 2023 11:23 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Хитой терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорлик қилади
    Қирғизистон ва Хитой терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда ҳамкорлик қилади

Қирғизистон ИИВ раҳбари ва Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари учрашувида терроризм ва гиёҳванд моддаларга қарши кураш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтиришга урғу бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Бишкек шаҳрида ШҲТнинг минтақавий аксилтеррор тузилмаси доирасида Қирғизистон ички ишлар вазири Улан Ниёзбеков ва Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари ва терроризмга қарши кураш бўйича давлат маҳкамаси раиси Ду Ҳаной учрашиб мулоқот қилдилар.

Ниёзбеков шунингдек бугунги кунда уюшган жиноятчилик, экстремизм ва наркотик моддаларни ноқонуний айланиши давлатларнинг саъй-ҳаракатлари билан енгилмас бўлиб, уларга қарши курашиш кўплаб давлатлар, айниқса чегарадош ва қўшни давлатлар ҳуқуқ -тартибот идораларини биргаликдаги ва  келишилган ҳаракатларини талаб этади деб қўшимча қилди.

Қиғизистон ИИВ раҳбари Қирғизистон ва Хитой халқаро терроризм, сепаратизм ва эктремизм шунингдек кибержиноятлар, трансмиллий уюшган жиноятлар ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдидига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик масаласи бўйича умумий позицияга эга деб изоҳлади.

Ду Ҳаной ҳам турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожантириш ва кенагйтиришга тайёр эканлигини билдириб, икки мамлакат вазирликларининг мувофиқлаштиришда ижобий тендеция кузатилмоқда деб  таъкидлади.

Ёрлиқ