Халқаро Атом энергияси агентлиги Қозоғисон атом электр станцияси қурилиши майдонини тасдиқлади
(last modified Wed, 08 Nov 2023 06:11:48 GMT )
ноябр 08, 2023 11:11 Asia/Tashkent
  • Халқаро Атом энергияси агентлиги Қозоғисон атом электр станцияси қурилиши майдонини тасдиқлади
    Халқаро Атом энергияси агентлиги Қозоғисон атом электр станцияси қурилиши майдонини тасдиқлади

Қозоғистон республикасининг Олмаота вилоятидаги Ўлкен қишлоғи МАГАТЭ-Халқаро атом энергияси агентилиги томонидан бу мамлакат АЭС қуриш учун қулай жой сифатида маъқулланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон энергетика вазири Алмас Адамсаткаликев ҳам Атом электр станцияси қурилиши маслаҳат босқичда аммо атом энергетикасининг муҳимлиги унинг иш ўринлари яратиш, саноатни ривожлантириш, муҳандислик, олий таълим ва амалий тадқиқотларда қандай имкониятлар яратишини тушунтириш зарур деб эълон қилди.

Сатклиев шунингдек  мазкур вазирлик Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан яқин алоқада ва ташкилот Қозоғистонга қўллаб-қувватлаш, қуриш, хавфсиз технологияларни танлаш ва ядровий чиқиндиларни кейинчалик утилизация қилиш бўйича тўлиқ хизматларни тақдим этади деб эслатди.

Шу билан бир вақтда Қозоғистон ТИВ раҳбари Мурат Нуртетео ҳам Қозоғистон президентининг топшириғига асосан бу АЭСни қуриш режаси рефередумда халқ овозига қўйилади деб маълум қилди.

Қозоғистон ТИВ раҳбари бу мамлакат уран қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб турганини таъкидлаб бу мамлакатда бутун атом энергияси ишлаб чиқариш занжири мавжуд ва бу занжирнинг сўнгги босқичи АЭСдир деб аниқлик киритди.