Душанбеда Россия ва Тожикистон юқори мартабали хавфсизлик амалдорларининг учрашуви бўлиб ўтди
Россия ва Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиблари ўртасидаги учрашувда мамлакатнинг Афғонистон билан чегаралари хавфсизлигини таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди ва фикр алмашилди.
Ушбу учрашувда томонлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар ҳамда терроризм ва биологик таҳдидларга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратдилар.
Бу учрашувда Россия ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари ўртасида 2025 йилгача бўлган ҳамкорлик дастури имзоланди.
Шу билан бирга, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Имангали Тасмгамбитов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котибларининг 11-йиғилишида сўзга чиқиб, Коллектив Хавфсизлик шартномасининг жанубий чегараларидаги таҳдидлардан хавотир билдирди.
Унинг сўзларига кўра, террорчи ва экстремистик унсурларнинг таъсири нафақат Афғонистондаги ўта оғир вазият, балки бу давлатнинг чегарадош ҳудудларидаги беқарорлик билан ҳам боғлиқ.
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котибининг сўзларига кўра, бу масала Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамлаш бўйича ҳукуматлараро дастурининг мақсадли лойиҳаси тез якунланганини тасдиқлайди.