Январ 13, 2024 14:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорликни кегайтирмоқда
    Ўзбекистон ва Қирғизистон фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорликни кегайтирмоқда

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Ўтган 2023-йил январ ойида Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида имзоланган ушбу келишув ҳар икки давлат учун хавфсизлик ва турли фавқулодда вазиятларга жавоб беришга тайёрлигини таъминлашда муҳим қадамдир.

Тафсилар сайтининг хабар қилишича. битимнинг мақсади фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасида ҳамкорликни ташкил этишдан иборат. Бу табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.

Шунингдек, томонлар тажриба, ахборот ва технологиялар алмашинуви, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни биргаликда ҳал қилишлари мумкин бўлади.

Ушбу қонун Жогорку Кенеш томонидан 2023-йил 29-ноябрда қабул қилинган ва унинг Президент томонидан имзоланиши битим ратификация қилинганлигини тасдиқлайди.

Ушбу муҳим келишув ҳар икки давлатни фавқулодда вазиятларга биргаликда ҳаракат қилиш учун воситалар ва ресурслар билан таъминлайди, шунингдек, одамлар ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасида қўшма лойиҳаларни илгари суради.

Қонун расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.

Ёрлиқ