Хитой ва Қирғизистон чегарасида юз берган кучли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсимк прогнозлар мониторинги марказига кўра Хитой ва Қирғизистон чегарасида, Рихтер шкаласи бўйича 7 балли зилзила қайд этилди ва кучли силкинишлар ҳатто Ўзбекистонда ҳам сезилди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигинг сейсмик прогнозлар мониторинги маркази ўзининг Telegram-каналида ҳам кеча маҳаллий вақт билан соат 23:08 дақиқада Хитой ва Қирғизистон чегараси ҳудудида кучли зилзила содир бўлди ва зилзила ўчоғи 15 километр чуқурликда бўлиб эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа эса 862 километр эди . Ер силкинишлари Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди деб ёзди.
Зилзила шу даражага кучли эдики, Қозоғистон пойтахти ва бу мамлакатнинг Олмаота шаҳрида ҳам ҳам сезилди ва бу шаҳарларнинг кўплаб аҳолиси уйларини ташлаб кучаларга чиқдилар.