Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
(last modified Wed, 24 Apr 2024 05:53:26 GMT )
апрел 24, 2024 10:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига қардошлик бирдамлиги ва Қозоғистоннинг бир қатор минтақаларида тошқинлар билан боғлиқ ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Қозоғистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, "Президентлар Қозоғистон ва  Ўзбекистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди. Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди",

Шавкат Мирзиёев қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

"Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақамизда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди. Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди", — дея хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Томонлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.