Тожикистон чегарасида икки нафар афғон фуқароси ўлдирилди
(last modified Tue, 11 Jun 2024 11:26:19 GMT )
июн 11, 2024 16:26 Asia/Tashkent
  • Тожикистон чегарасида икки нафар афғон фуқароси ўлдирилди
    Тожикистон чегарасида икки нафар афғон фуқароси ўлдирилди

Маҳаллий манбалар Тожикистон чегара кучларининг амалиёти натижасида тожик-афғон чегарасида икки нафар афғонистонлик фуқаро ҳалок бўлганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Бадахшон вилоятидаги маҳаллий манбалари Афғоинстон матбуотига маълум қилишича, Афғонистон ҳудудидаги Бадахшон вилоятининг Юмгон шаҳрида икки нафар фуқаро тожик чегара кучлари томонидан ўққа тутилиб ўлдириди. Манба шунингдек  оқе Юмгон шаҳрининг Шулир қишлоқи чегара  ҳудудида содир бўлганини тасдиқлади.  Шулир қишлоғида яшовчи 15 кишидан иборат гуруҳ Тожикистон чегара кучлари тўхташ тўғрисида огоҳлантиришганига қрамай,  улар Ому дарёсини кесиб ўтмақчи бўлган.

15 кишидан иборат ушбу гуруҳдаги бир қанча одамлар қуролланганлиги сабабли уларнинг баъзилари тўхташ ҳақидаги огоҳлантиришни эшитиб қочиб кетишган ва айни пайтда Тожикистон чегара хизмати уларга қарата ўқ узган натижада икки киши ҳалок бўлган де қўшимча қилди манба.

Ўтган апрел ойи охирида аҳм 7 нафар афғонистонлик тожик чегарачилари томонидан ўлдирилганди.

Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги Толибон ҳаракатининг маҳаллий ҳукумати ҳозиргача бу ҳодисага изоҳ бермаган.