Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича синов поезд йўлга чиқди
июл 01, 2024 12:23 Asia/Tashkent
Ляньюньган портидаги Қозоғистон – Хитой логистика терминалида Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича синов поездини ишга тушириш расмий маросими ўтказилди.
ҚТЖ-га таяниб Аниқ сайтининг хабарига кўра, халқаро савдо ҳамкорлиги учун муҳимлиги таъкидланган ушбу тадбирда тўрт давлатнинг темир йўл маъмурияти вакиллари иштирок этди.
7 минг километр масофани босиб ўтадиган, автомобиль эҳтиёт қисмлари юкланган таркиб мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг янги йўлларини очади.
Қўшма мультимодал юк ташиш ривожи йўлидаги умумий интилишни намоён этадиган мазкур лойиҳа минтақалараро савдо ҳамкорлигида янги саҳифа очади.
Ёрлиқ