Шавкат Мирзиёев Озарбойжон республикасига сафар қилди
июл 06, 2024 12:25 Asia/Tashkent
Кеча Ўзбекистон президенти Озарбойжон республикасига ташриф буюрди.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташрифи доирасида Шуша шаҳрида Илҳом Алиев ҳамроҳлигида бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Шуша “Қорабоғ дурдонаси”, “Кавказ санъати маркази” ва “Озарбайжон мусиқаси бешиги” номлари билан танилган шаҳар. 2021 йилдан буён Шуша Озарбайжоннинг маданий пойтахти ҳисобланади, 2023 йилда эса туркий дунё маданий пойтахти деб эълон қилинган.
ТДТ-Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитининг асосий тадбирлари 6 июль куни бўлиб ўтади.
Ёрлиқ