Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 06 Jul 2024 08:01:27 GMT )
июл 06, 2024 13:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 29 июнь -6 июль -июль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ҳаж вақтида 10 га яқин ўзбекистонлик вафот этган

 

  • Антонио Гуттереш Ўзбекистонга келди

 

  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Антонио Гуттерешнинг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Мирзиёев : ШҲТ ҳамжиҳатлиги заифлашишига йўл қўймаслик муҳим

 

  • Шавкат Мирзиёев Озарбойжон республикасига сафар қилди

 

 

-**-

Саудия Арабистонида 2024 йилги Ҳаж мавсумида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

Газета сайтига таянию Аниқ сайтининг хабар қилишича, айни пайтда уларнинг қандай сабаб билан ҳаётдан кўз юмгани аниқ эмас.

Хабарга кўра, бу йилги Ҳаж зиёрати 14 июнь кунидан бошланиб, 19 июнь оқшомида тугади. Саудия Арабистони Статистика департаменти маълумотларига кўра, Ҳажда 1,8 миллион зиёратчи иштирок этган. Ўзбекистондан жами 15 130 нафар зиёратчи Ҳаж қилиш учун Саудияга борган.

Олдинроқ  Саудия расмийлари 2024 йилги Ҳаж мавсумида 1300 дан ортиқ одам вафот этганини билдирганди. Ҳалок бўлганлар орасида бир неча кексалар ва сурункали касалликларга чалинганлар бор.

Бундан ташқари, Маккада Ҳаж кунларида жазирама иссиқ кузатилди. Шу тариқа, 17 июнь куни шаҳардаги Масжиди Аъзамда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 51,8 даражага етган. Расмий ҳужжатлари бўлмаган зиёратчилар Ҳаж йўналиши бўйлаб кондиционер ўрнатилган иншоотларга кира олмагани айтилмоқда.

-*-*

Ўзбекистон ва БМТ

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон Бош вазир матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича,  “Антониу Гутерриш Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди”,

Қисқа суҳбатдан сўнг, БМТ бош котиби Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ҳамроҳлигида ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 30 июнь - 1 июль кунлари расмий ташриф билан мамлакатда бўлади. Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи доирасида Тошкентда олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Кун тартибидан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, глобал сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган.

***

 

Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб,  Спутник сайтининг хабар қилишича, Музокаралар чоғида глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди.

Ўзбекистон БМТ ва унинг институтлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда.

Биргаликда глобал кун тартибига оид йирик халқаро тадбирлар, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризмни ривожлантириш, камбағаллик ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда биохилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

“Келгуси йилда Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-бош конференцияси бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Давлат раҳбари Бош котибнинг халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, БМТ ва унинг асосий органларини ислоҳ қилиш ҳамда жорий йилда Нью-Йорк шаҳрида Келажак саммитини ўтказиш ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Минтақада транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, озиқ-овқат, энергетика ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон президенти томонидан "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

БМТ бош котиби Антониу Гутерришга Ўзбекистоннинг олий давлат мукофотларидан бири - "Олий Даражали Дўстлик" орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Гуттереш ҳам бу маросимда Шавкат Мирзиёевни минтақадаги кўприк ўрнатувчи ташаббускор, тинчлик элчиси деб атади.

Эслатиб ўтаимз орлдинроқ расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сенат раиси Танзила Норбоева билан ҳам учрашганди.

**

Мирзиёев

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остонадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон президенти ўз нуқида. ҳозирги кунда ШҲТ ҳамжиҳатлиги заифлашишига йўл қўймаслик муҳимдир де айтди.

Спутник сайтининг хабар қилишича.  Ўзбекистон етакчисининг сўзларига кўра, ушбу саммит халқаро вазият кескинлашаётган бир шароитда ўтмоқда.

“Бундай мураккаб вазиятда ШҲТнинг асоси бўлган тамойилларга содиқлигимизни сақлаш ва янада мустаҳкамлаш фавқулодда муҳимдир. Ана шу тамойиллар туфайли Ташкилот бугунги ютуқларга эришди, халқаро масалаларда юксак нуфуз ва барқарорлаштирувчи ўринга эга бўлди”, — деди Мирзиёев.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда ШҲТ ҳамжиҳатлиги заифлашишига йўл қўймаслик муҳимдир.

“Биз “ШҲТ оиласи” жипслигини кучайтиришимиз, биргаликда ривожланиш тамойилини ҳаётга изчил татбиқ этиб, очилаётган янги имкониятлардан максимал даражада фойдаланишимиз зарур. Бунинг учун бизда барча шарт-шароитлар мавжуд. Жаҳон аҳолисининг 40 фоиздан ортиғи, глобал ялпи ички маҳсулотнинг чорак қисмидан кўпроғи мамлакатларимиз ҳиссасига тўғри келади. Ҳеч шубҳасиз, ушбу беқиёс салоҳиятни рўёбга чиқариш биздан иқтисодий шерикликнинг янги моделларини шакллантиришни ва ШҲТ доирасида барқарор ривожланишнинг узоқ муддатли кун тартибини ишлаб чиқишни талаб этади”, — дея қайд этди мамлакат етакчиси.

-*-*

Кеча Ўзбекистон президенти Озарбойжон республикасига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташрифи доирасида Шуша шаҳрида Илҳом Алиев ҳамроҳлигида бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Шуша “Қорабоғ дурдонаси”, “Кавказ санъати маркази” ва “Озарбайжон мусиқаси бешиги” номлари билан танилган шаҳар. 2021 йилдан буён Шуша Озарбайжоннинг маданий пойтахти ҳисобланади, 2023 йилда эса туркий дунё маданий пойтахти деб эълон қилинган.

ТДТ-Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитининг асосий тадбирлари 6 июль куни бўлиб ўтади.

Ёрлиқ