Ўзбекистонлик спортчи қиз паралимпия рекордини ўрнатди
Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларида аёллар орасида узоқликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди.
Спутник сайтига кўра, Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова 5,22 метр натижа қайд этиб, мусобақанинг ушбу турида 28 йил давомида сақланиб турган Паралимпия рекордини янгилади. Навбатдаги уринишда ўзбекистонлик спортчи ўз рекордини янгилади - 5,24 метр!
Олдинги рекорд 5,07метр бўлиб, у 1996 йилда Атлантада испаниялик Ортиз Очитка томонидан ўрнатилган эди.
Шу тариқа 25 ёшли Асила Мирзаёрова 2024 йилги Париж Паралимпиада ўйинларининг олтин медали соҳибига айланди.
Айни дамда ўзбекистонлик паралимпиячилар медаллари сони 3 тага етди: ушбу олтиндан ташқари пара сузиш бўйича бронза ва пара таэквондо бўйича кумуш медаллар.