Эрон ва Ўзбекистон ўзаро савдо алоқаларини йилига бир миллиард долларга етказишга урғу бердилар
(last modified Sat, 28 Sep 2024 09:56:22 GMT )
сентябр 28, 2024 14:56 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўзаро савдо алоқаларини йилига бир миллиард долларга етказишга урғу бердилар
    Эрон ва Ўзбекистон ўзаро савдо алоқаларини йилига бир миллиард долларга етказишга урғу бердилар

Эрон Ислом республикаси иқтисодиёт вазири ва Ўзбекистон сармоя, саноат ва савдо вазири икки томонлама алоқалар даражасини йилига бир миллиард долларга оширишни таъкидладилар.

Порс тудей сайтиниг ўзбек тилидаги бўлимининг хабар қилишича. Эрон иқтисодиёт ва молия вазири доктор Абуносир Ҳимматий  Самарқандда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан учрашиб мулоқот қилди.  Доктор Ҳимматий Эрон ва Ўзбекистоннинг юқори иқтисодий салоҳиятига ишора қилиб, Эроннинг янги ҳукумати савдо ҳажмини бир миллиард долларга кўтаришни қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкилади. У ўз сўзларида бу рақамларга тарифлар, транспорт ва транзит соҳасида зарур келишувлар одиндан кўриш орқали эришиш мумкин деб маълум қилди.

Ўзбекистон Эрон мамлакати учун минтақадаги муҳим ҳамкор бўлиб, муштарак тарихий, маданий ва цивилизациявий алоқалари ҳам муносабатларни кенгайтириш учун зарур туртки беради деб қўшимча қилди Ҳимматий.

Ўзбекистон мамлакати инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳам Эрон Ислом республикаси Ўзбекистон учун стратегик ҳамкор эканлигига тўхталиб, иқтисодиёт ва савдо соҳасида башорат қилинган мақсадларга эришиш ва товар айирбошаш ҳажмини миллиард долларга етказиш расмийлар томонидан таъкидланмоқда деб эълон қилди.

Биз бунадй мақсадларга жиддийлик ва тезкорлик билан эришиш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширишга тайёрмиз деб таъкидлади Лазиз Қудратов.

Эрон Ислом республикаси иқтисодиёт вазири Ўзбекистонда бўлиб ўтган Осиё инфратузилмаси сармоялари банки Иқтисодиёт вазирларининг 9- йиғилиши йиллигида қатнашиб турли мамлакатлар вазирлар ва иқтисодиёт вакиллари билан маслаҳаташганидан кейин кеча кечқурун Самарқанддан қайтиб Теҳронга келди.

Ёрлиқ