Эрон парламенти раиси Душанбеда Тожикистон президенти билан учрашиб мулоқот ўтказди
(last modified 2024-10-10T09:12:22+00:00 )
октябр 10, 2024 14:12 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси Душанбеда Тожикистон президенти билан учрашиб мулоқот ўтказди
    Эрон парламенти раиси Душанбеда Тожикистон президенти билан учрашиб мулоқот ўтказди

Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан мулоқо қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон парламенти раиси  Муҳаммадбоқр Қолибоф  Тожикистон президенти билан учрашувида Эрон ва Тожикистоннинг имкоинятлари ва потенсиларига тўхталиб, ҳар томоналма муносабатларни кенгайтириш ва ўзаро ҳамкорилкка оид 50 та ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилишини икки томонлама ва тижорат ҳамкорликда сакраш йўлидаги муҳим қадамлар деб атади.

Муҳаммабоқир Қолибоф шунингдек бугун Тожикистон  парламенти миллий мажлиси раиси  ва Душанбе шаҳри мери Рустам Имомали билан ҳам учрашди. Учрашувда томонлар Эрон ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларни, жумладан, парламентлар ўртасидаги муносбатларни ривожлантириш масалаларини  муҳокма қилиб,  фикр алмашдилар.

Эрон парламенти раиси икки давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик ривожланиб бораётганидан мумнунлигини билдириб, Эрон ва Тожикистоннинг барча соҳаларда улкан ва ноёб салоҳиятига эътибор қаратар экан, ўзаро алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш, ҳамкорликни ривожланитирш  йўлида муҳим қадамлар қўйилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ёрлиқ