Тожикистон халқ ёзувчиси Мирзо Шакурзода 75 ёшида вафот этди
(last modified Sat, 19 Oct 2024 11:17:07 GMT )
октябр 19, 2024 16:17 Asia/Tashkent
  • Тожикистон халқ ёзувчиси Мирзо Шакурзода 75 ёшида вафот этди
    Тожикистон халқ ёзувчиси Мирзо Шакурзода 75 ёшида вафот этди

Бу ҳақда марҳум ёзувчининг укаси, тожик олими Обид Шакурзода маълум қилди. Обид Шакурзоданинг айтишича акаси жигар хасталигиданг азият чекиб, бугун ўзи туғилиб ўсган Мастчоҳ тумани, Худгиф Соя қишлоғида вафот этган.

Бу машҳур тожик адибнинг дафн маросими бугун 19-октябрь куни унинг туғилиб ўсган қишлоғида бўлиб ўтди..

Мирзо Шакурзодага жорий йилнинг 29 август куни Тожикистон халқ ёзувчиси унвони берилди.

Мирзо Шакурзода 1949- йил 1-сентябрда Мастчоҳи кўҳий туманидаги Худгифи Соя қишлоғида туғилган. Сўзга, адабиётга, оммавий ахборот воситаларга меҳри уни мамлакатнингн энг машҳур ўқув маркази яъни Тожикистон Давлат универеситетига олиб келди.

1973-йилда мазкур университетининг тожик филологияси факултети журналистика бўлимини тамомлаб, Тожикистон радиосининг адабий -драматик нутқ бўлими, " Тожикистони советий" газетаси / 1973-1982/ " Адиб" нашриётида /1983-1984/ ишлаган ва бир мунча вактлик Эроннинг " Садои Хуросон" тожик радиосида баҳоловчи сифатида журналистика ва адабий фаолиятлар юритганн.

Унинг " Баҳодури Дилварзин" номли илк ҳужжатли эссеси /Мулло Боқий билан ҳамкорликда/ 1976 йилда, " Юлдузлар порлаши" очерк ва мақолалари 1986 йилда. " Теғи жонбахш" ҳикоялар тўплами 1989 йилда "Адиб" нашриётида чоп этилан.

12 йил давомида Эрон Ислом Республикаси /1992-2004/ ва Афғонистонда /1985-1977/ ишлаган.

Бу давр ва ундан кейин ҳам бу ёзувчи қаттиқ меҳнат қилиб, Кобул, Теҳрон, Душанбе ва Покистоннинг Пешовар шаҳарларида 20 та илмий ва тадқиқот китобларини нашр этди.

“Форс адабияёти журнали"” (Теҳрон 1996) учун 500 дан ортиқ мақолалар ёзган. 

Мирзо Шакурзода қатор унвон ва мукофотлар, жумладан Тожикистон Республикаси маданияти аъзлочиси, Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим ва Садриддин Айний номидаги мукофот билан тақдирлаган.