Ўзбекистон президенти Конституция куни арафасида 483 нафар шахсни афв этди
декабр 07, 2024 15:13 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон президенти Конституция куни арафасида 483 нафар шахсни афв этди
Ўзбекистонда Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан 483 нафар шахс афв этилди.
Спутник сайтининг хабарига кўра, конституция куни арафасида жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, жами 483 нафар шахс афв этилди, жумладан:
107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди;
275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Ёрлиқ