Ўзбекистон президенти Францияда/ Франция президенти ва бошқа француз юқори мартабали расмийлари билан учрашди
-
Ўзбекистон президенти Францияда/ Франция президенти ва бошқа француз юқори мартабали расмийлари билан учрашди
Франциянинг Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралар
Ўзбекистон ва Франция етакчилари кўп қиррали икик томоналма муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини юзма-юз ва делегациялар иштирокида атрофлича муҳокама қилдилар.
Аниқ сайтига кўра, Ўзбекистон ва Франция етакчиларининг 2023 йил ноябр ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашуви давомида эришилган келишувлар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми илк бор 1 миллиард евродан ошди, қўшма корхоналар сони 4 баробар кўпайди.
Шу кунларда Париж, Тулуза, Лион ва Ницца шаҳарларида ҳудудларнинг фаол иштирокида қўшма тадбирлар ўтказилмоқда. Куни кеча қўшма тиббиёт форуми ҳамда фан ва таълим бўйича конференция, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Гретц-Арменвиль шаҳрида буюк аллома Абу Райҳон Беруний бюсти очилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш,Франциянинг етакчи компания ва корхоналари билан кооперация лойиҳаларини илгари суришга устувор аҳамият қаратилди.
Бу галги саммитга янги Инновация ва саноат шериклиги дастури тайёрланган. Муҳим минерал хомашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 6,5 миллиард евролик қўшма лойиҳаларни илгари суриш кўзда тутилган.

Умуман, қўшма лойиҳалар портфели 12 миллиард евродан зиёдни ташкил этмоқда.
Спутник сайти ҳам қуйидагича хабар ерди :
Мирзиёев ва Макрон ҳузурида Мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури алмашилди.
Давлат ташрифи давомида қуйидагилар ҳам имзоланди:
Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;
ташқи ишлар вазирликларининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
2026-2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;
халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;
мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;
Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.