Ўзбекистон Бош вазири Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i97466-Ўзбекистон_Бош_вазири_Евроосиё_ҳукуматлараро_кенгаши_йиғилишида_иштирок
Абдулла Арипов Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг (ЕОҲК) йиғилишида иштирок этди.
(last modified 2025-08-16T12:13:17+00:00 )
август 16, 2025 17:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош вазири Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этди
    Ўзбекистон Бош вазири Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этди

Абдулла Арипов Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг (ЕОҲК) йиғилишида иштирок этди.

Чўлпонота шаҳрида Россия бош вазири Михаил Мишустин иштирокида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши бошланди. Россия бош вазири расмий ташриф билан Қирғизистонда бўлиб турибди.

Йиғилишда, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари - Беларусь бош вазири Александр Турчин, Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Касималиев ва Арманистон бош вазири ўринбосари Мгер Григорян ҳам иштирок этди.

Бундан ташқари, Чўлпонотадаги йиғилишга ЕОИИ кузатувчи давлатлари вакиллари - Эроннинг биринчи вице-президенти Муҳаммад Риза Ориф, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ташриф буюрди. Куба бош вазири Мануэл Марреро Круз онлайн режимда иштирок этди.

“Бешлик” мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари савдо, божхона маъмуриятчилиги, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, умумий биржа маконини яратиш, рақобатни такомиллаштириш, нефть ва газнинг умумий бозорларини шакллантириш, дори-дармон ва тиббий буюмлар бозорларини ривожлантириш ва бошқа масалаларни кўриб чиқдилар.

14 - 15 август кунлари бўлиб ўтадиган ЕОҲК йиғилишининг кун тартибига жами 20 та масала киритилганди.