Ўзбекистон президенти Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i98352-Ўзбекистон_президенти_Хитой_ташқи_ишлар_вазири_Ван_Ини_қабул_қилди
Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
(last modified 2025-11-21T14:04:12+00:00 )
ноябр 21, 2025 17:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуо хизматига таяниб хабар қилишича, учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Хабарга кўра, юқори технологиялар, “яшил” ва атом энергетикаси, сунъий интеллект, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, геология, кимё ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон етакчиси навбатдаги олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янги амалий мазмун билан бойитиш зарурлигини таъкидлади.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини фаол амалга ошириш ва уни бошқа транспорт йўлаклари билан боғлаш муҳимлиги қайд этилди.

Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ва хавфсизлик масалаларида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Кўп томонлама форматларда яқин сиёсий мулоқот ҳамда ҳамкорликни давом эттириш, олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликка қарши курашиш, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари

 

Шунингдек   Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И иштирокида Стратегик мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув якунида томонлар Стратегик мулоқот баённомаси ва 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади