сентябр 26, 2016 12:54 Asia/Tashkent

Яманга қарши Арабистон режими ҳужумларида қурбон бўлган ва жароҳат олган инсонлар сони борасида БМТ тарқатган маълумотлар

 Яманга қарши Арабистон режими ҳужумларида қурбон бўлган ва жароҳат олган инсонлар сони борасида БМТ тарқатган маълумотлари ва яманлик манбалар эълон этган  ҳисоботлари орасида катта фарқ мавжудлиги билан бир пайтда, ҳатто худди БМТ тарқатган маълумотларни инобатга олсак Ол Сауд режимини Яманда уруш жиноятни содир этганлиги маълум бўлади.

 

Ўтган жума куни 23 сентбярь куни БМТнинг инсон ҳуқуқи олий комисариати нотиғи Сицилия Бойи  2015 чи йилнинг 26 мартидан жорий йилнинг 22 сентябрига қадар Ол Сауд режимини Яманга қарши ҳужумларида қурбон бўлган тинч аҳоли сони  3890 нафардан ортиқ бўлиб жароҳат олган шахслар сони 6909 нафарга етган деб эълон қилди.

Сицилия Бойи шундай бир ҳолда ушбу маълумотларни эълон қилганки, Яман манбалари бу мамлакатда қурбонлар сонини 8 мингга яқинлашгани ва жароҳатланганлар сонини 30 мингдан ошганлигини таъкидлаб келишмоқда.

БМТ тарқатган маълумотлар ва яманлик манбалар маълумотлари орасида катта фарқ борлиги  ва БМТ ҳисоботида қурбон бўлганлар сони яманлик манбалари ҳисоботларида келтирилган маълумотларнинг яримини ташкил этиши ва жароҳатланганлар тўғрисидаги маълумотлари ҳам Яман манбалари маълумотларининг 4 дан бир қисмига тенг бўлганидан қатъий назар,   Арабистон режими инсониятга қарши , тинчликка қарши жиноят  ва уруш жиноятини содир этгани барча маълим бўлиб қолади.

БМТнинг инсон ҳуқуқи олий комиссариати нотиғининг тан олиши билан ушбу ташкилот ҳозиргача  Яманда Арабистон режими содир этаётган жиноятларини кўриб чиқиш учун ўз потенсиали ва имкониятларидан фойдалана олмагани яққол назарга ташланмоқда

Ҳозиргача БМТ амалга оширган энг муҳим хатти ҳаракати ҳам  Арабистон режимини Яманда болалар ҳуқуқини бузувчи мамлакатлар қаторида жой бергани эди аммо  Ол Сауд ва унинг иттифоқчиларининг таҳдидларидан сўнг, Арабистон режими номи  ушбу руйхатдан олиб ташланди.

Ол Сауд режимини инсониятга қарши ушбу режим содир этган жиноятлари, тинчликка қарши жиноятлари ва уруш жинояти содир этгани сабаб БМТ ҳам Ол Сауд режими делосини халқаро жиноят маҳкамаси -ГААГАшга топшириши мумкин.

ГААГА маҳкамаси низомномаси асосида  ушбу учта жинояларни содир этилиши давлатлар масъулларига берилган судий дахсизликни бекор бўлишига сабаб бўлади.

Ол Сауд режимини  Халқаро жиноят маҳкамаси низомномасини имзоламаганлигига эътибор бериб,  ушбу хатти ҳаракат ҳам  БМТ Бош котиби ва ё БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан амалга оширилиши керак. БМТ Бош котиби  Арабистон номини  болалар ҳуқуқини бузаётган мамлакатлар қаторида жой бера олмаса қандай қилиб Ол Сауд режими жиноятлари делосини ГААГАда жойлашган халқаро жиноят судига топшириши мумкин?

БМТ хавфсизлик кенгашини ҳам Ол сауд режими жиноятлари делосини  Халқаро жиноят судига топшириши  эҳтимолдан йироқ кўринади зероки,  хавфсизлик кенгашнинг айрим аъзолари хусусан АҚШ давлати Яманга қарши урушда Арабистон режимининг асосий ҳомийларидан ҳисобланади.

Ушбу вазиятга эътибор бериб, Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати нотиғи Муҳаммад Абдуссалом интернет сайти орқали  БМТ Яманга қарата Арабистон режимининг авиазарбалари ва бу мамлакатнинг  турли минтақаларини бомбардимон этишини кўриб туриб, сукут сақламоқда ва халқаро қонунлари сақлаш ва ҳимоя қилиш баҳонаси билан халқлар бўйнига ортиқча бир юкка ўхшайди деб ёзган.

Ҳақиқат эса шудирки, бу орада  БМТ ва унинг бўлинмалари  бу ташкилот харажатларидан аксарият қисматини таъминлайдиган буюк қудратлар манфаатлари бўлмаганида Халқаро қонун -қоидаларни ижро этишлари мумкин.

 

Ёрлиқ